ЛАЙЛАК
Tasnif: Бу арабча сўз laqlaq(un) шаклига эга
(АРС, 727); форс тилида laqlaq ва laglag шаклларида талаффуз қилинади (ПРС, 439), тожик тилида аввал лаглаг шаклида талаффуз қилинган, кейинчалик бу тожик ва ўзбек тилларида лайлак шаклида талаффуз қилинадиган бўлган (ТжРС, 202; ЎТИЛ, I, 426); асли кўпмаъноли laqlaqa феълининг 'тумшуғини бир-бирига уриб товуш чиқарди' маъноси билан (АРС, 727) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 339), асли 'лақ-лақ товушини чиқарувчи қуш' маъносини англатган (ЎТИЛ, I, 426).