ЛАЙОҚАТ
Tasnif: Бу арабча сўз асли liyāqat(un) шаклига
эга (АРС, 737); форс тилига шундай талаффуз шаклида олинган (ПРС, 442); тожик ва ўзбек тилларида биринчи бўғиидаги i унлиси ā унлисига, шунингдек чўзиқ â унлиси а унлисига алмаштирилган: liyāqat —> лайақат (лаёқат); асли 'муносиб бўлди' маъносини англатувчи laqa феълининг (АРС, 737) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568) , араб тилида 'муносиблик', 'лойиқлик' маъносини англатади (АРС, 737), тожик ва ўзбек тилларида эса асосан 'бирор ишни уддалаш қобилияти' маъносини англатади (ТжРС, 202; ЎТИЛ, I, 425). Бу сўздан ўзбек тилида лайоқатли сифати ясалган.