ЛАТИФ
Tasnif: Бу арабча сўз latīf(un) шаклига эга (АРС, 721) ; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: latīf —> латиф; асли 'илтифотли бўлди' маъносини англатувчи latafa феълидан (АРС, 721) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'илтифотли', 'латофатли' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 427). Бу сўз ўзбек тилида эркак
кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.