O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДИЙДИЙО

Tasnif: ’хотинлар йиғинида ўқиладиган "дий- дийо" радифли тўқима шеър’. Йиғилган хотинлар узоқ вақт д и й д и й о ўқишди. Бу сўзнинг феъл қисми ’айт-’ маъносини англатувчи де- феълига -й замон ясовчи қўшимчасини ва III шахснинг -ди қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган: (де- + й) + ди = дейди; сўзлашув нутқида е унлиси и унлисига алмашган: дейди > дийди; ана шу феъл шаклига ’таажжуб’ маъносини ифодаловчи -йä юкламаси қўшилган: дийди-йä ; кейинчалик юклама таркибидаги а унлиси ä унлисига алмашган ва юклама феълга қўшилиб кетган: дийдийä.