O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛАТИФАБОЗ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча латифа сўзига (қ.) 'берилиб ўйна-' маъносини англатувчи тожикча бохтан феълининг боз ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган (ТжРС, 82, 75), 'кишиларни енгил-елпи гап-сўз билан чалғитувчи' каби салбий мундарижали маънони англатади (ЎТИЛ, I, 428). Бу сўздан ўзбек тилида латифабозлик мавҳум оти ясалган.