ЛАТОФАТ
Tasnif: Бу арабча сўз latāfat(un) шаклига эга
(АРС, 721); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган:latāfat> латâфат (латофат); асли 'илтифотли бўлди' маъносини англатувчи latafa феълидан (АРС, 721) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142),'илтифот', 'мулойимлик', 'нозик гўзаллик’ каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 428). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Латофат сўзидан латофатли сифати ясалган.