ЛАФЗ
Tasnif: Бу арабча сўз lafz(un) шаклига эга (АРС, 726);
ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: lafz —> лафз (Бу сўз ўзбек сўзлашув тилида лавз тарзида ҳам талаффуз қилинади); кўпмаъноли lafaza феълининг 'талаффуз қилди' маъноси билан (АРС, 726) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'талаффуз', 'сўз', 'ифода' маъноларини англатади; ўзбек тилига 'сўз' маъноси билан олинган бўлиб, маъно тараққиёти натижасида 'ваъда', 'аҳд' маъноларини ҳам англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 428). Бу сўздан ўзбек тилида кейинги маъноси билан лафзсиз, лафзсизлик сўзлари ясалган.