O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛАЪНАТ

Tasnif: Бу арабча сўз laьnat(un) шаклига эга (АРС, 723); ўзбек тилига сукунли айн товуши ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: laьnat -> лаънат; 'нафратли сўзлар билан қаттиқ қарғади' маъносини англатувчи lаъаnа феълининг (АРС, 723) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143) 'нафратли сўзлар билан билдирилган қаттиқ қарғиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,429). Бу сўз ўзбек сўзлашув тилида наълат тарзида ҳам талаффуз қилинади.