ЛАҚАБ
Tasnif: Бу арабча сўз laqab(un) шаклига эга (АРС,
726) ; 'киши устидан кулиш, таҳқирлаш мақсадида бирор хусусиятини кўзда тугиб иккиламчи ном берди' маъносини англатувчи laqaba феълидан (АРС, 726) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568). 'кишига устидан кулиш, таҳқирлаш мақсадида берилган иккиламчи ном' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 429). Араб тилида бу сўз 'унвон', 'титул' маъносини ҳам англатади (АРС, 726); эски ўзбек тилида бу сўз 'тахаллус', 'фамилия' маъноларини ҳам англатган (ЎТИЛ, I, 429).