ЛАҲЗА
Tasnif: Бу арабча сўз lahzat(un) шаклига эга (АРС,
715) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, изғи ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: lahzat -> лаҳза;
lahaza феълининг 'қаради' маъноси билан (АРС, 714) ҳосил қилинган I боб масдари lahz(un) сўзидан (АТГ,142) 'дона' маъносини ифодаловчи -t қўшимчаси билан ҳосил қилинган бу сўз (АТГ, 373) 'бир дақиқа', 'кўз очиб юмгунчалик вақт' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 430).