ЛАҲИМ
Tasnif: Бу арабча сўз lahim(un) ва lalilm(un)
шаклларига эга (АРС, 716); ўзбек тилига lahim(un)
шакли ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: lahim(un) —> лаҳим; асли 'бир-бирига боғлади' маъносини англатувчи lahama феълининг (АРС, 716) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'кавшарлаш', 'улаш' маъносини (АРС, 716), ўзбек тилида эса 'ер остидан қазиб ўтказилган тор йўл' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 430).