ЛАҲМ
Tasnif: Бу арабча сўз lahm(un) шаклига эга (АРС,
716) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: lahm -> лаҳм; асли 'гўштдор бўлди' маъносини англатувчи Iahuma феълининг (АРС, 716) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'бесуяк, юмшоқ гўшт' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 430). Ўзбек сўзлашув тилида бу сўз лақим тарзида ҳам талаффуз қилинади.