ЛИСОНИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз lisāniyy(un) шаклига эга
(АРС, 720); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: lisāniyy -> лисâний (лисоний); асли лисон сўзидан (қ.) -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'тилга (фикрлашув қуролига) оид' маъносини англатади (Бу сўз ЎТИЛга киритилмаган).