O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛОЗИМ II

Tasnif: Бу арабча сўз lāzim(un) шаклига эга (АРС, 719); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: lāzim -» лâ зим (лозим); кўпмаъноли lazima феълининг 'доим бирга бўлди' маъноси билан (АРС, 719) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43) кейинчалик отлашиб, 'аёлларнинг ички юпқа иштони' маъносини англатишга хизмат қила бошлаган (УТИЛ, I, 433). Бу сўздан ўзбек тилида лозимлик сўзи ясалган.