O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛОЗИМОМАДА

Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча лозим I сўзига (қ.) 'кел-', 'ташриф буюр-' маъносини англатунчи тожикча омадан феълининг омада равишдош шаклини (ТжРС, 560) қўшиб тузилган (ТжРСнинг 206- бетида бу сўз равишдош қўшимчаси қатнашмаган лозимомад шаклида берилган); 'тўй, туғилган кун каби тантанали маросимларга олиб борилиши зарур совғалар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 433). Ўзбек сўзлашув тилида бу сўз лозимада тарзида ҳам талаффуз қилинади.