O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛОЙИҚ

Tasnif: Бу арабча сўз lāьiq(un) шаклига эга (АРС, 737); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани йи товушларига алмаштириб қабул қилинган: lāьiq -> лâйиқ (лойиқ); тожик тилида касрали ҳамза товуши аслига яқин ҳолда и товушига алмаштирилган: labiq —» лоиқ (ТжРС, 206); асли 'муносиб бўлди' маъносини англатувчи laqa феълидан (АРС, 737) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'муносиб', 'арзийдиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 434).