ЛОЙИҲА
Tasnif: Бу арабча сўз lāьihat(un) шаклига эга
(АРС, 733); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани йи товушларига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: lāьihat —»• лайиҳа (лойиҳа); тожик тилига бу сўз аслига яқин лоиҳа шаклида, касрали ҳамзани и унлисининг ўзига алмаштириб олинган (ТжРС, 206); кўпмаъноли laha феълининг 'кўринди', 'пайдо бўлди' маъноси билан (АРС, 733) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдошидан (АТГ, 150) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилида 'дастлабги режа', 'проект' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 434).