O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛОМ

Tasnif: Бу сўз араб алифбосидаги 23- ҳарфнинг номи бўлиб, lām(un) шаклига эга (АРС, 708); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: lām -> лâм (лом). Бу сўз билан ўзбек тилида лом демаслик ибораси тузилган бўлиб, 'ҳеч нима демаслик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 435). Бу ибора лом-мим демаслик шаклида ҳам ишлатилади; мим сўзи араб алифбосидаги 24- ҳарфнинг номи бўлиб, mīm(un) шаклига эга (АРС, 738); узбек 'гилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: mīm—> мим (ЎТИЛ, I, 435).