O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛОҚАЙД

Tasnif: Бу арабча сўз la инкор юкламаси билан (АРС, 708) qayd(un) сўзининг бирлашуви натижасида юзага келган, ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: lā qayd —> лâқайд (лоқайд); қайд сўзи 'тушов солди' маъносини англатувчи qayada феълининг (АРС, 669) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'тушов' маъносини англатади (АРС, 670), шунга кўра лоқайд сўзи асли 'тушовсиз', яъни 'эркин ҳаракат қила оладиган' маъносини англатади; тожик тилига шунга яқин маъно билан қабул қилинган (ТжРС, 208, 207); лекин форс тилида (ПРС, 434), ўзбек тилидаги каби, 'бепарво', 'қизиқиши сўнган' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 436).