O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДИККАЙ

Tasnif: ’тикка тур-’, ’тиккай-’. Башоратнинг сақичдай қора сочи .. ўрганида диккайиб турар эди (Асқад Мухтор). Бу феъл тикка сифатидан —й қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига алмашган: тиккä + й = тиккäй- > диккäй-. Ушбу феъл таркибини бошқача талқин этиш ҳам мумкин: Қадимги туркий тилдаги ’тик ҳолат’ маъносини англатган тиӊ сифатининг (Девон, III, 368) тик шаклидан -(ä)й қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик к ундоши қатланган, сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига алмашган: тик + äй = тикäй- > тиккäй- > диккäй-.