O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛУТФ

Tasnif: Бу арабча сўз lutf(un) шаклига эга (АРС, 721); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: lutf -» лутф; асли 'илтифотли бўлди' маъносини англатувчи latafa феълининг (АРС, 721) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'мулойимлик', 'ширинсуханлик' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 436). Атоқли шоир Лутфийнинг тахаллуси шу сўздан ясалган. Ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатиладиган Лутфи сўзи ҳам мавжуд бўлиб, 'латофатли' маъносини англатади; бу сўз арабча лутф сўзига тожикча сифат ясовчи -й қўшимчасини қўшиб ясалган.