ЛУҚМА
Tasnif: Бу арабча сўз luqmat(un) шаклига эга (АРС,
727) ; ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: luqmat -» луқма; асли 'оғзига олди' маъносини англатувчи laqima феълининг (АРС, 727) I боб масдаридан (АТГ, 142) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган кичрайтирма от бўлиб (АТГ, 372), асли 'кичик бўлакча' маъносини англатади, шу маънодан 'бир ошам' маъноси ўсиб чиққан; бу сўз кўчма маънода 'бир кишининг нутқи давомида бошқа бир киши томонидан айтилган қистирма сўз, ибора' маъносини ҳам англатади (ЎТИЛ, I, 436). Асли бу маънолар бир сўзники; лекин улар орасидаги боғланиш сезилмас даражада бўлгани сабабли ЎТИЛга (I, 436) луқма I, луқма II омонимлари
тарзида киритилган.