O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛУҒАТ

Tasnif: Бу арабча сўз luġat(un) шаклига эга (АРС, 724) ; асли кўпмаъноли laġa феълининг 'кўп гапирди' маъноси билан (АРС, 724) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'тил', 'лаҳжа', 'сўз', 'ибора' маъноларини англатади (АРС, 724); ўзбек тилида 'тилнинг сўз ва иборалар мажмуи', 'тилнинг сўз ва иборалари тасвирланган асар' маъноларини англатади (ЎТИЛ, 1, 436). Бу сўздан ўзбек тилида луғатчи, луғатчилик  сўзлари ясалган.