O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОВОН

Tasnif: ’тоғ ёки тепаликнинг ошиб ўтса бўладиган жойи’. Машина д о в о н тепасига кўтарилар экан, деразадан салқин шамол урилди (Сайид Аҳмад). Бу от эски ўзбек тилида ’тоғдан ошиб ўт-’ маъносини англатган даба- феълидан -н қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 112; КРС, 180); кейинчалик б ундоши в ундошига, а унлилари â унлиларига алмашган: даба- + н = дабан > даван > дâвâн.