O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДУДОҚ

Tasnif: лаб . Йўлчининг кучли, эркак нафасини, дудоқларида унинг бўсасининг жонли оловини бир лаҳза сезди (Ойбек). Бу от қадимги туркий тилдаги маъноси аниқланмаган ту:т- феълининг (ЭСТЯ, III, 251) такрор маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси қўшилган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган; —а қўшимчаси қўшилганидан кейин у: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган; кейинчалик унлилар оралиғидаги, шунингдек сўз бошланишидаги т ундошлари д ундошларига, ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (ту:т- + а = ту:та- > тута-) + ч = тутақ > тудақ > дудақ > дудâқ.