O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЎМБА

Tasnif: ’сув ёқасидаги суньий кўтарма’. Бульдозер канал ёқасидаги дўмбаларни суриб текислар эди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’дўнг ҳолат ҳосил ҚИЛ-’ маъносини англатган тöӊ- феълидан (ЭСТЯ, III, 280) -мä қўшимчаси билан ясалган; сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига, ӊ ундоши таъсирида м ундоши б ундошига, кейинчалик б ундоши таъсирида ӊ ундоши м ундошига алмашган; ўзбек тилида ä унлисининг юм — шоқлик белгиси йўқолган: тöӊ + мä= тöӊмä > дöӊмä > дöмбä > дöмбä > домбä.