ДЎМБАЛОҚ
Tasnif: ’бошни ерга тираб бир неча марта думалаш’. Болалар майса устида дўмбалоқ ошиб ўйнайди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’дўнг ҳолат ҳосил қил-’ маъносини англатган тöӊ- феълининг ’такрор’ маъносини ифодаловчи -мäлä қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 280); сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига, ӊ ундоши таъсирида м ундоши б ундошига, кейинчалик б ундоши таъсирида ц ундоши м ундошига алмашган; узбек тилида қ ундоши олдидаги ä унлиси â унлисига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (тöӊ- + мäлä = тöӊмäлä-) + қ = тöӊмäлäқ > дöӊмäлäқ > дöӊбäлäқ > дöмбäлäқ > домбäлâқ.