O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЎРДОҚ

Tasnif: ’қалин ва чўччайган’. Лабинг д ў р д о қ, кўзларинг ғилай, ажина қошиқдек юзларинг бор! (Ҳамза Ҳакимзода). Бу сифат асли қадимги туркий тилда ’пайдо бўл-’ маъносини англатган тöр- феълининг —(ӱ)т орттирма қўшимчасини олган шаклидан -(ä)қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига алмашган, -(ä)қ қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги ў унлиси талаффуз қилинмай қўйган, сўнгра иккинчи т ундоши д ундошига, қ ундоши олдидаги ä унлиси â унлисига алмашган; ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (тöр- + ӱт = тöрӱт-) + äқ = тöрӱтäқ > дöрӱтäқ > дöртäқ > дöрдäқ > дöрдâқ > дордâқ.