МУАММО
Tasnif: Бу арабча сўз muъammāt(un) шаклига
эга (АРС, 543), Ўзбек тилига фатҳали айнни а товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muъammāt -> муаммâ (муаммо); кўпмаъноли ъаmіьа феълининг
'жумбоқли бўлди' маъноси билан (АРС, 542) ҳосил қилинган II боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 177) араб тилида 'топишмо*', 'жумбоқли нутқ' маъносини (АРС, 543), ўзбек тилида эса 'жумбоқ', 'ечимини топиш
лозим бўлган масала' маъноларини англатади; бу сўз бадиий санъат турларидан бирининг (шоирнинг номини ва шеър езилган санани мисра ичига яшириш жанри-
нинг) номи сифатида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ 1 474).