ДЎРИЛДОҚ
Tasnif: ’дўриллаган, йўғон’. Софиянинг қулоқлари остида отасининг дўрилдоқ .. овози янграгандай бўлди (Ўткир Ҳошимов). Бу сифат ўзбек тилида дор товушга тақлид сўзидан -иллä қўшимчаси билан ясалган феълга -қ қўшимчасини қўшиб ясалган; қатор келган л ундошларидан иккинчиси д ундошига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (дор + иллä = дориллä-) + қ = дориллäқ > дорилдâқ.