НАТИЖА
Tasnif: Бу арабча сўз natīçat(un) шаклига эга
(АРС, 783); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: natīçat —> натижа; nataça феълининг 'бирор фаолият оқибатида юзага келди' маъноси билан (АРС, 782) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'бирор фаолият оқибатида юзага келган ҳолат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 497). Бу сўздан ўзбек тилида натижали, натижасиз сифатлари ясалган.