O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НЕЪМАТ

Tasnif: Бу арабча сўз niъmat(un) шаклига эга (АРС, 815); ўзбек талига i товушини е товушига алмаштириб, айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: niъmat -> неъмат (Бу от сўзлашув тилида ниғмат тарзида ҳам талаффуз қилинади). Неъмат сўзи асли 'тўкинчилик билан, мамнунлик билан ҳаёт кечирди' маъносини англатувчи nаiъmа феълининг масдари бўлиб (АРС, 814), 'тўқчилик', 'тўкинчилик' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 502). Бу сўз эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Ўзбек тилида naъima феълидан ҳосил қилинган найм, найма сўзлари ҳам мавжуд, Наим эркак кишининг, Наима аёл кишининг атоқли оти бўлиб хизмат қилади. Наим сўзи асли naъіm(un) шаклига эга (АРС, 815); паътщ феълидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 143), 'тўкин-сочинлик билан ўтадиган ҳаёт' маъносини англатади (АРС, 815). Наима сўзи Наим сўзининг -ат(ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ,29), ўзбек тилига бу қўшимчанинг а қисмини сақлаб, t қисмини ташлаб қабул қилинган. Наъим сўзи чўзиқ касрали айн товушини и товушига алмаштириб қабул қилинган: наъим -» найм. Ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти бўлиб келадиган Нуъмон сўзи ҳам мавжуд; бу сўз араб тилида ҳам шундай вазифада ишлатилиб, ниъмани шаклига эга (АРС, 814); ўзбек тилига айн товуши ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги и қисмини ташлаб қабул қилинган: ниъмани -> нуъман (нуъмон). Нуъмон сўзи юқорида изоҳланган nabima феълининг масдарларидан бири бўлиб (АТГ, 143), 'бахтли бўлиш' каби маънони англатади.