НИСФ
Tasnif: Бу арабча сўз nisf(un) шаклига эга (АРС,
807); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: nisf -> нисф; асли кўпмаъноли nasafa фе'ьлининг 'икки тенг бўлакка бўлди' маъноси билан (АРС, 807) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'тенг ярим' маъносини англатади: Даромаднинг нисфи Сизники бўлади каби (ЎТИЛ, I, 504).