НОМАЙИ АЪМОЛ
Tasnif: Бу изофа бирикмаси тожикча нома ('хат') ва арабча аъмол сўзларидан тузилган бўлиб, 'кишининг иш-ҳаракати қайд этилган матн' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 508). Аъмол сўзи
ьаъmāI(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 541) ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: ьаъmāI -> аъмâл (аъмол). Бу сўз асли амила феълидан ҳосил қилинган I боб масдари амал(ун) сўзининг (УАЯ, 568) кўплик шакли бўлиб (АРС, 541), 'турли ишлар', 'фаолият' маъносини билдиради. Бу сўз ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди,
юқоридаги изофа бирикмаси таркибида қатнашади.