НОСИР II
Tasnif: Ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти
сифатида ишлатиладиган бу арабча сўз асли nāsir(un) шаклига эга (АРС, 807); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: nāsir -> нâсир (носир); nasara феълининг 'кўмак берди' маъноси билан (АРС, 806) ҳосил
қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ,147), асли 'кўмак берувчи' маъносини англатади(ЎКААҚЛ, 243).