O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НУФУЗ

Tasnif: Бу арабча сўз nufūż(un) шаклига эга (АРС, 818); ўзбек тилига чўзиқ ū унлисини у унлисига, зал ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: nufūż > нуфуз; кўпмаъноли nafaża феълининг таъсир ўтказди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'таъсир', 'обрў-эътибор' маъносини англатади (УТИЛ, I, 514). Бу сўздан ўзбек тилида нуфузли сифати ясалган.