
ОДАМОВИ
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча одам сўзига
(қ.) ови сўзини бирлаштириб тузилган; ови сўзи асли қадимги туркий 'тинчи-' маъносини англатувчи аб-феълининг ав- шаклидан (ЭСТЯ, I, 66) -и қўшимчаси билан (Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тили луғатининг туркий қатлами, 207) ясалган сифат бўлиб, 'ўз тинчини кўзлаб
одамларга аралашмай яшайдиган' маъносини англатади(ЎТИЛ, I, 520).