ЖЎНАКАЙ
Tasnif: ’оддий’, ’очиқчасига’. Олдин пардали сўзлар билан уришаётган эди, кейин ж ў н а к а й сўкишга ўтди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги йöн сўзининг ’тўғри’, ’очиқ’ маъносидан (ЭСТЯ, IV, 233) -äкäй қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 234); кейинчалик сўз бошланишидаги й ундоши ж ундошига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: йöн + äкäй = йöнäкäй > жонäкäй.