O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОДОБ

Tasnif: Бу арабча сўз асли 'хушмуомала, тарбияли бўлди' маъносини англатувчи ъāduba феълидан ҳосил қилинган ъādab(un) масдарининг (қ.) кўплик шакли бўлиб, ādab(un) шаклига эга (АРС, 28); ўзбек тилига чўзиқ ā унлиларини â унлиларига алмаштириб қабул қилинган: ādab -> âдаб (одоб). Асли 'адаблар' маъносини англатувчи бу сўз (ЎТИЛ, I, 532) 'тарбиялилик', 'хушмуомилалилик', 'хушхулқлилик' каби маъноларни англатувчи мавҳум от сифатида ишлатилади. Ўзбек тилида бу сўздан одобли сифати ясалган.