ОИЛА
Tasnif: Бу арабча сўз ъāьilat(un) шаклига эга (АРС,
553); ўзбек тилига чўзик, фатҳали айн товушини â товушига, касрали ҳамзани и товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ъāьilat-> âила (оила); 'қарамоғидаги кишиларни боқди'
маъносини англатувчи ъāIа феълининг ъāьil(un) I боб аниқ нисбат сифатдоигидан (АТГ, 147) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'ота-она, фарзандлар биргаликда яшовчи ижтимоий гуруҳ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 526).