ОЛАМ
Tasnif: Бу арабча сўз ъāIam(un) шаклига эга (АРС,
534); ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини â товушига алмаштириб қабул қилинган: ъālam -> âлам (олам); ўзбек тилида 'бутун борлиқ', 'барча инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар дунёси', 'ёруғ ва қоронғи дунё' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 529). Бу сўз олам-олам такрори тарзида 'ҳаддан ташқари кўп' маъносини англатиш учун ишлатилади. Худди шундай маъно олам-жаҳон жуфт сўзи билан ҳам англатилади (ЎТИЛ, I, 529);жаҳон сўзи — олам сўзининг тожикча муқобили (ТжРС, 514).