
ОЛИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз ъāIіn шаклига эга (АРС, 536);
ўзбек тилига чўзиқ фагҳали айн товушини â товушига, i унлисини ий товушларига алмаштириб, сўз охиридаги n қисмини ташлаб қабул қилинган:ъāIіn -» âлий (олий);
кўпмаъноли ъаIā феълининг 'юқори бўлди' маъноси билан (АРС, 536) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'энг юқори', 'энг нуфузли' маъносини англатади (ЎТИЛ,I, 632). Бу сўзнинг олийа муаннас шакли аёл кишининг
атоқли оти сифатида ишлатилади.