
ОМБОР
Tasnif: Бу арабча сўз асли ьаnbār(un) шаклига эга
(АРС, 780); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, n ундошини b ундоши таъсирида m ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган:
ьаnbār -> âмбар (омбор); асли кўпмаъноли nabara феълидан ясалган от бўлиб, 'турли асбоб-анжомлар сақлвнадиган бино' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 536).
Бу сўздан ўзбек тилида омборчи оти ясалган.