O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОМИ

Tasnif: Бу арабча сўз ъāmmiyy(un) шаклига эга (АРС, 538); ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини ā товушига алмаштириб, шунингдек бир m товушини ва ҳар икки у товушини ташлаб қабул қилинган: ъāmmiyy-»âми (оми). Бу сўз асли 'кўпчиликка тааллуқли бўлди' маъносини англатувчи ъаmmа феълидан (АРС, 537)-iyy(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), ўзбек тилида 'саводсиз', 'ҳеч нарсани тушунмайдиган' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 536).