O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОМИН

Tasnif: Бу арабча сўз amīn(un) шаклига эга (АРС, 45); ўзбек тилида бу сўз таркибидаги ī унлиси чўзиқ талаффуз қилинади, лекин қисқа унлини ифодаловчи ҳарф билан ёзилади; а унлиси эса â унлисига алмаштирилган: amīn —> âмин (омин). Бу сўз асли 'хавф-хатарсиз бўлди’ маъносини англатувчи ъаmīnа феълининг (АРС, 44) I боб шаклидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'хавф-хатардан холи' маъносини англатади (АРС, 45). Бу сўз дуо ўқишнинг ёки бошқа бир фаолиятнинг якунида айтилади.