ЗИРАК
Tasnif: ’исирғанинг бир тури’. Нури кийинишни, безакни севар эди. 3 и р а к, билагузук, заркокил .. каби буюмлардан қути-қути йиққан (Ойбек). Бу от тебранишни ифодаловчи зыр тасвир сўзидан (КРС, 294) -а қўшимчаси билан ясалган феълга -к қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (зыр + а = зыра-) + к = зырак > зирäк.