
ОХИР
Tasnif: Бу арабча сўз ъāxir(un) шаклига эга (АРС,
27); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъāxir -> âхир (охир). Бу сўз 'орқага сурди', 'кейинга қолдирди' маъносини англатувчи ьаххаrа феълидан (АРС, 27) ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 568), '(ниманингдир) энг кейинги, туташ қисми, поёни' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,551). Охир сўзидан Ўзбек тилида охирги сифати, охирла- феъли ясалган, арабча замон сўзи билан (қ.) охир-замон қўшма сўзи тузилган; охир сўзи -и эгалик қўшимчасини олган охири шаклида равишга айланган.