
ОХИРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз охир сўзидан (қ.) -ат(ун)
қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'поён', 'энг кейинги тугаш қисми' маъносини англатади; ал охирату тарзида аниқлик артикли билан ишлатилса, 'нариги дунё' маъносини англатади (АРС,27); ўзбек тилида эса бу сўз охират шаклидаёқ 'нариги дунё' маъносини англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, I, 551).