O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОШИҚ

Tasnif: Бу арабча сўз ъāşiq(un) шаклига эга (АРС, 517) ; ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган:ъāşiq -> âшиқ(ошиқ). Бу сўз ъāşiqa феълининг (АРС, 517) 'севди' маъноси билан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), ўзбек тилида 'кучли эҳтирос билан севиб қолган', 'хуштор' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 555).