O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОШИҚ-МОШИҚ

Tasnif: Бу жуфт сўз араб тилида ъāşiq va maşūq шаклига эга; асли 'тиқин (турум) ва ёриқ (тешик)'маъносини англатади (АРС, 517). Бу жуфт сўз таркибидаги сўзлар ъāşiqa фе'ьчининг 'бир-бирига зич боғланди' маъноси билан ҳосил қилинган бўлиб, ўзбек тилига maşūq сўзи таркибидаги а унлисини â унлисига алмаштириб, айнни ташлаб, чўзиқ ū унлисини и унлисига алмаштириб, сўнгра va боғловчисини ташлаб, икки сўзни жуфт сўзга айлантириб қабул қилинган: ошиқ-маъшуқ -> ошиқ-мошиқ; 'эшик, дераза кабиларга ўрнатилиб, уларнинг очилиб-ёпилишини таъминловчи металл буюм' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 555). Бу жуфг сўз тожик тилида аслига яқин ошиқ-маъшуқ шаклида ишлатилади (ТжРС, 291).